Суперлига 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Биринчи бўлим ҳар икки жамоа учун ҳам қийин ўтди. Тенг кураш кечди, "Нефтчи"да ҳам, бизда биттадан вазият юзага келди холос.
Иккинчи бўлим янада қизиқарли ва вазиятларга бой ўтди. Чемпионликка курашаётган кучли рақиб майдонида ёмон ўйнамадик деб ўйлайман. Ҳар икки жамоада ҳам вазиятлар кўпайди. Айниқса гол ўтказиб юборганимиздан сўнг биздаги вазиятлар сони янада ортди. Бугунги ўйин учун футболчиларимга эътироз йўқ.
- "Металлург" бугун ёмон ўйнагани йўқ. Мағлубиятга сабаб нима деб ўйлайсиз?
- Айтиб ўтдим, иккинчи бўлимда ҳар икки жамоада ҳам гол киритиш учун имкониятлар бўлди. Омад билан ҳам боғлиқ, битта вазият гол билан якунланди. Ҳар икки жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди.
- Рақиб жамоа кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз қандай?
- "Нефтчи" чемипионлик учун курашаётганини биламиз. Жамоа футболчилар тўп билан жуда яхши ишлашмоқда. Такрор айтаман, бугун ҳар икки жамоа жуда яхши ўйин намойиш этди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади