Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов бугунги машғулотдан аввал интервью берди.
- Элдор, ғалаба билан табриклаймиз. Гонконгдаги ўйин ҳақида қисқача фикрларингиз.
- Осон бўлмаслигини билардик. Муҳим 3 очко эди. Улар ҳам ҳаракат қилди, майдонни ҳам алиштиришди, очко учун умуман қўлидан келганини қилиб кўрди. Учрашувдан аввал болалар билан гаплашдик. Жиддий муносабатда бўлмасак, қийин бўлиши аниқ эди. Лекин терманинг ҳар бир аъзоси ўйинга жуда яхши муносабатда бўлди. Ўйлашимча, ўйинни тўлиқ назорат қилдик ва қатор вазиятлар яратиб, нисбатан осон ғалабани қўлга киритдик.
- Терма жамоага қайтдингиз ва дарҳол гол урдингиз. Жароҳатдан кейинги ҳолатингиз ва термадаги муҳит ҳақида гапириб ўтсангиз...
- Жамоадаги ички муҳит — ажойиб. Жамоанинг асосий қисми уч йилдан бери биргамиз. Қийин вақтлар бўлди, аммо ҳозир ҳаммаси яхши. Ажойиб жамоа йиғилган. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ҳеч қандай муаммо йўқ.
- Бироз аввал Катанец Словенияга учиб кетгани ҳақида хабар чиқди. Футболчилар мураббий учун ҳам ҳаракат қиладими?
- Албатта, қийинчиликлар бўлиб туради. Бу вазиятда мураббийнинг соғлиғи биринчи ўринда деб ҳисоблаймиз. Ҳамма вазиятни тушуниб турибди. Мураббийнинг йўқлигини билдирмасликка қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.
- Италиядан тўғри Хитойга йўл олдингизми ёки Ўзбекистонга орқали учдингизми? Кейин қисқа вақт ичида яна Ўзбекистонга қайтиш... Йўл чарчатиб қўймайдими?
- Италиядан тўғридан-тўғри рейс орқали Хитойга учдим. Йўл қийинчилиги бўлади, албатта. Аммо бу ишимизнинг бир қисми. Терма жамоа учун ҳаракат қиламиз. Шароитлар яратилган, ҳаммаси жойида. Тикланиб олиш учун озроқ вақтимиз бор. Бу борада қийинчиликлар муаммо эмас. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади