23:13 / 31.03.2024
221

Самвел Бабаян: "Ҳимоя чизиғига сифатли трансфер қила олмадик. Бизга Голбан ва Милович кабилар етишмаяпти"

Самвел Бабаян: "Ҳимоя чизиғига сифатли трансфер қила олмадик. Бизга Голбан ва Милович кабилар етишмаяпти"
Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сурхон" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
- Таъкидлаш жоиз, бу йилги чемпионат осон ўтмаяпти. Исталган рақибдан кучли қаршилик келиб чиқмоқда. Масалан ўтган "Бунёдкор" билан ўйин биз учун оғир кечганди. Бугун "Сурхон"га қарши ўйинда ҳам катта қийинчиликка дуч келдик. Ўз навбатида айтиш мумкин, чемпионат савияси ҳам ортди, шунингдек сифатли футболчилар ҳам кўпайиб бораяпти. Ўз хатоларимиз эвазига 2 та гол ўтказиб юбордик. Масалан, тўп ён чизиқдан ўйинга киритилган вазиятда яққол хатога йўл қўйдик, рақиб гол уриб кетди. Сўнгги дақиқаларгача курашдик. Агар ўша охирги вазиятда Жокович гол киритганида бу ҳақиқий камбэк, балки байрам ҳам бўларди.

Мухлислар бизни охиригача қўллаб-қувватлашди, раҳмат айтаман. Уларга бугунги ўйинда ғалаба тақдим этмоқчи эдик. Бироқ баъзи омиллар сабаб бунга эриша олмадик.

- Чемпионликни мақсад қилган жамоа 4 та турдан сўнг 6 очко жамғариши яхши ҳолат эмас. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Жуда кутгандим шу саволни. Биласизми, футболда жамоа муваффақиятига сабаб нима? Тўғри мудофаа, кучли ҳимоя. Бизга ҳимоя чизиғида Милош Милович, Игорь Голбан каби футболчилар етишмаяпти. Улар жамоамизни тарк этишди, ўринларига муносиб трансфер қила олмадик. Гол ураяпмиз, лекин кўп гол ҳам ўтказиб юбораяпмиз. Бизда мудофаа бўйича камчиликлар кўзга ташланаяпти.

- Заҳираларни кўп амалга оширмайсиз, баъзан алмаштиришлар жуда кеч амалга ошади. Бунинг сабаби нима?
- Бизда тенг кучли иккита таркиб бор эмас. Асосий таркибга муносиб деб ҳисоблаётганларимиз 12 нафарни ташкил этади, қолгани ёш футболчилар. Никабадзени ўйиннинг боришидан келиб чиқиб майдонга туширмадим. Чунки, учрашувдаги темп ўта юқори эди, бирданига уни майдонга ташлаб қўшилиб кетгунича таваккал қилишга фурсат йўқ эди. Фаррух Сайфиев терма жамоада ўйнаб қайтди, чарчоқ бўлади. Азим Аҳмедов жамоа сардори, бугун у гол урди, ўзининг етакчилик қобилиятини намойиш этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Самвел Бабаян: "Ҳимоя чизиғига сифатли трансфер қила олмадик. Бизга Голбан ва Милович кабилар етишмаяпти"