Жорий йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон кубоги 2024 йилги мавсуми гуруҳ босқичи илк тури баҳслари бошланди ва бугун турга якун ясалади. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тур якунларига кўра, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. 1-тур доирасида ҳозиргача ўтказилган 15 ўйинда жами 5 та баҳсли вазият юзага келди: қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.
1-вазият: “Андижон” – “Динамо”, бекор қилинган гол.
Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги “Андижон” – “Динамо” баҳси 19-дақиқасида баҳсли вазият юзага келган. Мезбонлар жарима зарбаси орқали тўпни рақиб жарима майдончаси ичига етказиб бергач, ҳужум гол билан якунланган. Бироқ ёрдамчи ҳакамлар ишорасидан сўнг, бош ҳакам бу вазиятни Шавкат Насибуллаев ўйиндан ташқари ҳолат, дея қайд этган ва голни инобатга олмаган.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилиб олган ва голли узатмани амалга оширган И. Маматказин офсайдда бўлмаган. Бу вазиятда гол инобатга олиниши керак эди. Ҳакамлар жамоасининг қарори нотўғри, деб топилди.
2-вазият: “Локомотив-БФК” – “Чиғатой” ўйини, эҳтимолий пенальти.
Ушбу учрашувнинг 82-дақиқасида “Локомотив-БФК”нинг 10-рақамли футболчисига нисбатан “Чиғатой” жарима майдончаси ичида қўполлик содир этилган. Бош ҳакам бу вазиятда пеналти белгиламан.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда “Локомотив-БФК” футболчисига нисбатан қоидабузарлик бор. Ҳимояланаётган жамоа вакили тўпга эмас, рақиб оёғига қўпол ҳаракат содир этган ва бунинг учун пеналти белгиланиши керак эди. Ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.
3-вазият: “Локомотив” – “Зомин” ўйини, сўнгги умид фоли.
“Темирйўлчилар” Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи илк турида Жиззахнинг “Зомин” клубини ўз уйида қабул қилди ва минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашувнинг 73-дақиқасида “Локомотив” ҳимоячиси А. Исмоилов рақиб футболчисига нисбатан қўполлик содир этиб, уларнинг ҳужумини тўхтатиб қолган. Ўйин бош ҳаками Иброҳим Исмоилов фол қайд этиб, “Локомотив” футболчисига сариқ карточка кўрсатган.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда “Локомотив” ҳимоячиси рақиб ҳужумчисини сўнгги умид фоли содир этиб, йиқитган. “Зомин” футболчиси бу вазиятда дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, ҳимоячи эса буни қўполлик билан олдини олган. Қоидаларга кўра, бу турдаги сўнгги умид фоли учун футболчи қизил карточкага лойиқ кўрилиши лозим эди. Ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.
4-вазият: “Насаф” – “Навбаҳор” баҳсли, пенальти.
Қаршидаги баҳснинг 90+1-дақиқасида мезбонларнинг 5-рақамли футболчиси рақиб жарима майдончаси ичида “Навбаҳор”нинг 34-рақамли аъзоси Ф. Сайфиев билан контакт содир этиб, йиқилган. Бош ҳакам Темур Тўхтасинов 11 метрлик нуқтага ишора қилган.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда “Навбаҳор” футболчисининг ҳаракати пеналти учун етарли эмас. Бу ерда жиддий контакт ва қоидабузарлик йўқ, шу сабабли пеналти белгиланмаслиги керак эди. Бош ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.
5-вазият: “Насаф” – “Навбаҳор” учрашуви, эҳтимолий пенальти.
Худди шу баҳснинг 90+3-дақиқасида мезбонларнинг яна бир ҳужуми баҳсли тарзда якунланган. “Навбаҳор” жарима майдончаси ичида “Насаф”нинг 27-рақамли футболчиси И. Кенжабоев ҳамда меҳмонларнинг 22-рақамли аъзоси Т. Табатадзе ўртасида тўқнашув содир бўлган. Бош ҳакам Темур Тўхтасинов бу ҳолатни ҳужумда фол, дея қайд этиб, эркин зарба белгилаган.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур вазиятда “Навбаҳор” футболчисининг ҳаракати пеналти учун асосли. У бу ерда тўпга эмас, рақиб оёғига ташланган. Шу сабабли, ҳакам пеналти белгилаши керак эди. Бош ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
Россия Украинага “зудлик билан” маҳбусларни алмашишга тайёрлигини билдирди
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
"Йиртқич" овга чиқди...
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши мумкин