Вьетнам олимпия терма жамоаси бош мураббий Хоанг Ан Туанг Ўзбекистонга қарши кечган учрашувдан сўнг (0:3) учрашувидан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида
- Ўзбекистон терма жамоаси жуда кучли эканлигини бугун майдонда исботлади. Бугунги натижа қандай ўйин бўлганини кўрсатиб турибди. Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман.
- Ироқ терма жамоасига қарши қандай тайёргарлик кўрмоқчисиз?
- Кейинги учрашув биз учун ҳам, Ироқ учун ҳам осон бўлмайди. Ироқ гуруҳ босқичида мағлуб бўлганига қарамай, улар кейинчалик кучли жамоа эканлигини исботлашди. Ироққа қарши алоҳида режа ишлаб чиқишимиз керак. Осон баҳс бўлмаслиги аниқ.
- Биринчи бўлимдан сўнг нега кўп узгаришларга қўл урдингиз? Бунга сабаб нима?
- Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан кўнглим тўлмагани учун.
- Ўзбекистон қайси жиҳатларда Вьетнам жамоасидан устунроқ бўлди деб ўйлайсиз?
- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси нафақат бугунги учрашувда, балки олдинги учрашувларда ҳам буни исботлаб келди. Вьетнам ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги фарқ катта ва якуний ҳисоб ҳам буни кўрсатиб берди. Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб бора олишига ишонаман. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди