Ўзбекистон Суперлигаси 7-тури доирасида "Қизилқум" билан баҳсда дуранг қайд этган "Металлург" клуби устози Веско Стешевич дуранг ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Биринчи тайм анча қизиқ ва кескин тарзда кечди. Тайм охирида пенальтини амалга ошира олмадик. Вазиятлар бўлаяпти. Аммо, уларни якунлашда аниқлик етишмаяпти.
Ўйин учун футболчиларимга эътирозим йўқ. Майдонда қаттиқ меҳнат қилишди. Жамоа бугун яратган имкониятларнинг кўпида Далер Шариповга маҳорат етишмади. У асосий таркибга киришиб кетиш учун ҳаракат қилмоқда. Унинг ҳаракатлари таҳсинга лойиқ. Ҳали бизга ёрдами тегади.
Пенальти бу лотерея ва омадга боғлиқ. Убайдуллаев пенальти тепиш вақтида бироз кутиб қолди. Ҳакам мониторга борганда вақт кетади ва бу тепаётган футболчиларга таъсир қилиши мумкин.
Бугун биз икки очко йўқотдик. Футболчилар ҳам ғалаба қозонишни жуда исташяпти. Машғулотларда қаттиқ меҳнат қилишмоқда. Кейинги ўйинларда ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз". “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Россия юзлаб яманликларни Украинага қарши урушга ёллади
Украинада Трамп номзоди тинчлик бўйича Нобель мукофотига таклиф қилинди
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
"Йиртқич" овга чиқди...