Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти бутун халқимизни чуқур қайғуга солди. Куни кеча ўзбекистонлик спортчилар Рио-де-Жанейрода ўтказилган XХXI ёзги Олимпиада ўйинларида 4та олтин, 2та кумуш ва 7та бронза медалларини қўлга киритиб қайтганида халқимиз жуда қувонган эди. Олимпиада совриндорларига Президент Фармони билан пул мукофотлари ҳамда Malibu автомобили тақдим этилди. Бироқ шундай қувончли кунларда спортчиларнинг қўлини сиқиб, фарзандларини ғалаба билан қутлаш Президент Ислом Каримовга насиб этмади. Аслида ўзинг эккан ниҳолнинг мевасини ейишданда тотли он йўқ. Ислом Каримов фарзандларининг зафар қучганини кўрди, тўйни тўёнасиз қўймади, бироқ қувонч тўла кўзларни ёшлатиб кетди.
Халқимиз бошига тушган оғир мусибат Олимпиада совриндорларининг кайфиятига ҳам таъсир ўтказди, деб ёзмоқда "Qalampir" нашри.
Руслан Нурудинов, оғир атлетика бўйича Осиё ва жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари ғолиби:
— Юртбошимиз Ислом Каримовдек халқпарвар, болажон, ёшларни “Менинг фарзандларим!” деб бағрига босиб, чексиз меҳр-муҳаббатини намоён этадиган раҳбар кам бўлса керак.
Мен мамлакатимиз мустақиллиги эълон қилинган 1991 йили туғилганман. Мустақил давлатимиз билан бирга ўсдим, улғайдим. Мана шу ўтган йигирма беш йилда мен ва мен каби барча тенгдошларим Президентимизнинг улкан меҳри ва ғамхўрлиги оғушида вояга етдик. Нимани ният қилсак, қалбимизда қандай эзгу мақсад бўлса, барчасига эришаяпмиз. Бу мамлакатимизда замонавий таълим олишимиз, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишимиз, ўз иқтидор ва салоҳиятимизни намоён этишимиз учун яратилган кенг имкониятлар натижасидир.
Яқинда Бразилияда ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритиб, Олимпиада рекордини янгиладим. Юртбошимиз бу ютуғимни юксак баҳолаб, 2016 йил 24 августдаги фармони билан мени “Эл-юрт ҳурмати” орденига муносиб кўрди.
Шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилар эканман, Президентимиз ишончини оқладим, юзим ёруғ бўлди, энди Ислом бобомиз билан кўришганда, мусобақада дунёнинг манаман деган давлат вакиллари билан беллашдим, менинг ғалаба қозонишимда Сизнинг “Маррани баланд олинг, азиз фарзандларим! Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмас ва ҳеч қачон кам бўлмайди” деган даъватингиз катта куч берди дейман, дуосини оламан, деб ният қилгандим. Афсуски, армон бўлиб қолди...
Юртбошимизнинг бу даъватлари юрагимиздан ҳеч қачон ўчмайди ва бизни янада юксак ғалабалар сари илҳомлантираверади. Президентимиз хотираси қалбимизда абадий яшайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди