Суперлига 9-туридан ўрин олган "Металлург" – "Навбаҳор" (1:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Веско Стешевич матбуот анжуманида қатнашди.
- Ўйин ҳақида
- Сўзимни ўйинчиларимизни мақташ билан бошламоқчиман. Улар бугун жанг қилишди ва Суперлиганинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши дуранг қайд этишди. Ўйинни ёмон бошламагандик. Дарвозамизга гол урилганда "Навбаҳор" ҳужумчиси класс кўрсатди, аммо у ерда менимча қўполлик бор эди. Бу вазият ўйинимизга таъсир ўтказди. Иккинчи бўлимда биз ҳисобни тенглаштириш учун босим қилдик ва ўз ниятимизга етдик.
- "Навбаҳор"га қарши яхши тайёргарлик кўрганингиз сезилди. Дурангдан қониқдингизми?
- "Навбаҳор" ва бизнинг жадвалдаги жойлашувимиздан келиб чиқсак, албатта қониқтирди. Яна қайтараман, "Навбаҳор"нинг биринчи голи инобатга олинмаганда, балки ҳисоб бошқача кўриниш оларди. Ўйин бошида ўша гол ўйинимизга таъсир ўтказди. "Навбаҳор" жуда кучли жамоа ва уларга омад тилайман. Бироқ, бизнинг ўйинчилар эркакчасига ўйин кўрсатишди. Ғалаба қозона олмаган бўлсакда, улар мақтовга лойиқлар. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари