Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Насаф" - "Локомотив" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Ғалаба учун ҳам, Бобир Абдихолиқов учун ҳам жуда ҳам хурсандмиз. Ўйин назоратимиз остида ўтди. Хотиржам ғалабага эришдик. Тезкор гол ишимизни енгиллаштирди. Шундан сўнг рақиб олдинга ўтишга мажбур бўлди ва бу ҳолат бизнинг имкониятларимизни оширди.
- Бугун ўйин амалиёти кам футболчиларга имкон бердингиз. Бу Суперкубокдан сўнг жамоа асосий таркиб вакилларига дам бериш мақсадида эдими? Ёки рақибдан келиб чиқиб шундай услуб танландими?
- Бунга боғлиқ жиҳатлар кўп эди. Бизда Суперкубокдан кейин айрим футболчиларда толиқиш ҳолатлари бор эди. Шунингдек, позиция бўйича ўзгаришлар қилдик. Бобир Абдихолиқовни олдинга чиқардик. Кенжабоев ўрнида Темур ўйнади. Бир неча сабаблар бор. Барчаси вазифасини яхши бажаришди.
- Жамоага таклиф этилган футболчилар борасида баъзан бош мураббий хато қилгандек кўринади. Лекин турлича ўйинлар бор ва жараёнга қараб кишидаги фикр ўзгаради. Масалан, бугун Бобир Абдихолиқов борасида барчадаги фикр ижобий бўлди. Шу ҳақида фикрингиз?
- Биз футболдамиз, бу ҳақида аввал ҳам айтганман. Футболда барчага бирдек ёқиш қийин, ҳар ким турлича фикр билдиради. Бу нарсага кўп эътибор қилмаймиз. Биз кимни жамоага таклиф қилсак, футболда киришиб кетиш деган муҳим жиҳат бор. Ҳозир кўраяпмиз, жамоамизга таклиф этилган футболчилар ўйиндан-ўйинга яхши тарафга ўзгараяпти.
- "Насаф" Қаршида 2018 йилдан буён юта олмаётганди. Қандай фактор жамоа "Локомотив"ни юта олмаётганига сабаб бўлганди?
- Статистика бўйича шундай эканми? Бунга қарамаган эканман. Бу "Қора анъана"ни бузганимдан хурсандмиз. Бу статистика тўғри бўлса, биз учун жуда муҳим ғалаба бўлибди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди