
Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Ўйинни кўрдинглар, бугун ҳар бир кичик сабаблар ҳақида тўхталмоқчи эмасман. "Сўғдиёна" жамоаси ғалаба қозонди, рақибларни табриклаймиз.
- Иккита четлатишдан сўнг ҳам 10 дақиқа атрофида ўйин бўлди. Гол уриш учун "Насаф"га нима етишмади?
- Шу боис ўйин ҳақида кўп гапирмоқчи эмасман. Ўша дастлабки дақиқаларда юзага келган вазиятимиздан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди. Рақиб яхши ҳимояланди ва қарши ҳужумда юзага келган вазиятидан унумли фойдаланди. Кўплаб ҳужумлар қилдик, ўйиндаги устунликка эга бўлдик, бироқ гол ура олмадик. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар