Суперлиганинг қолдирилган 5-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Ўйин биз учун кутилмаган бошланди. Қарши ҳужумларда голлар ўтказиб юбордик. Биринчи бўлимнинг ўзида "Пахтакор" жамоаси иккита қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб кетди. Биласизми, биринчи голни ўтказиб юборганимиздан сўнг Норчаевнинг вазиятида ҳисобни тенглаштирганимизда умуман бошқача ўйин бўларди. Яхши вазият эди, бироқ якуний зарбага аниқлик етишмади.
Иккинчи бўлимда "Пахтакор"нинг услуби кескин ўзгариб кетди. Режамизда вазиятга қараб иккинчи рақамли услуб ҳам бор эди. Жамоа деярли олдинга чиқмай қўйди. Шундай бўлса ҳам ҳужумларда омадимизни қидирдик, бироқ ўхшамади.
- "Нефтчи"даги муаммолар аниқ нималардан иборат?
- Таркибдаги йўқотишлар, жароҳатлар ва чарчоқ. Асосий таркибни тўлиқ ўйната олмаяпмиз. Ротациялар қилишга уринаяпмиз, бироқ айрим жойларда маҳорат етишмаяпти. Ҳар бир вазиятни таҳлил қилиб борамиз, керакли чораларни қўллашга интиламиз. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди