186
Тимур Кападзе Париждаги ташкилотчилик ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётганини айтди
Бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Париж-2024 якунларига бағишланган матбуот анжуманида иштирок этди.
Ушбу тадбир давомида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарган Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги ташкилотчилик масалалари бўйича ҳам ўзи фикрларини билдирди. Хусусан, мураббий ташкилотчилик масаларидан бироз кўнгли тўлмаганини, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мусобақанинг биринчи кунлариданоқ муаммоларга дуч келгани ҳақида гапирди.
Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда Тимур Кападзенинг фикрлари турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе ушбу ҳолат бўйича тушунтириш бериб ўтди ва унинг гаплари нотўғри талқин қилинаётгани ҳақида гапирди.
"Кеча матбуот анжуманидаги гапларимни интернетда нотўғри талқин қилинаётганига кўзим тушди. Тармоқларда гўёки мен кимнидир айбдор қилиб, етарли шароитлар яратиб берилмаганини айтди, деб ёзишибди.
Шу ўринда бу сўзларга ойдинлик киритиб кетсам, биз билан боғлиқ юзага келган барча вазиятлар учун саволлар Олимпиаданинг маҳаллий ташкилий қўмитасига қаратилган эди. Олимпия шаҳарчасидаги шароитларда ташкилий қўмитанинг баъзи камчиликларини санаб ўтгандим. Баъзилар эса бу фикрларимни бошқача талқин қилди. Хорижлик бошқа спортчилар билан гаплашганимизда ҳам бу каби муаммолар уларда учраб турганини айтишди.
Жамоамиз билан бир неча бор йирик турнирларда иштирок этганмиз, ФИФА ва ОФК миқёсидаги мусобақаларда ташкилотчилик бироз бошқачароқ. Спорт вазирлиги, ЎФА ёки МОҚ томонидан доим бизга барча шароитлар тақдим этилган. Олимпиадада ҳам муаммоларимиз айнан ЎФА, МОҚ ҳамда Спорт вазирлиги мутасадилларига мурожаатимиздан кейин бартараф этилди. Шу сабабли менинг гапларимни уларга қаратишга уриниш умуман нотўғри", - дейди Тимур Кападзе. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?