
Ўрта вазн тоифасида (77 кг) UFC чемпиони Белал Муҳаммад(24-3-1 N/C)нинг фикрича, нигериялик Камару Усман(20-4) билан жанг Шавкат Раҳмонов(18-0)га қараганда қийинроқ кечади.
“Камару Усман – Шавкат Раҳмонов жуфтлигидан қайси бири мен учун қийин? Ростини айтсам, Камару Усман деган бўлардим.Чунки у катта жанглар учун тайёргарлик борасида тажрибага эга. Бундан ташқари, стилистик жиҳатдан ҳам Камару энг юқори жангчи IQ сига эга. Шу боис, шахсан мен учун жанговар IQ даражаси менга яқин бўлган одам билан жанг қилиш қийинроқ бўлади”, — дея Белал Муҳаммад сўзларини келтирди Sports Rush портали. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар