Фото: РИА Новости
АҚШ терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Маурисио Почеттино терма жамоалар тарихидаги энг кўп маош олувчи мураббийга айланди. Бу ҳақда ESPN телеканалининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берилди.
Почеттино АҚШ миллий жамоаси билан икки йиллик шартнома имзолади. Унга шу давр мобайнида 6 млн евро маош тўланади. Ҳали ҳеч бир терма жамоа бош мураббийсига бунча кўп пул тўланмаган.
Шу йилнинг май ойида Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббий Мурисио Почеттино билан меҳнат шартномасини бекор қилганди. Унинг шартномаси муддати 2025 йилгача эди. Бунгача аргентиналик мутахассис «Пари Сен-Жермен», «Тоттенҳэм», «Саутгемптон» ва «Эспаньол»да ишлаган.
АҚШ терма жамоаси 2026 йилги мундиал финалида мезбонлардан бири сифатида қатнашади. Турнир АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”