Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев яна бир бор эҳтимолий рақиби Наоя Иноуэга мурожаат қилди.
Чарм қўлқоп устаси ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали япониялик жаҳон чемпионини қочиб юрмасликка чақирди.
“Иноуэ, қочиб юришни бас қил! Мен ўз чемпионлик камарларимни соғиндим. Уларни қайтариб олиш вақти келди. Қачонгача мендан қўрқиб, қочиб юрасан? Менга манзилни айт! АҚШми, Япониями ёки бошқа давлат, очиғи менга бунинг фарқи йўқ. Чемпионлик камари учун исталган жойда жанг қилишга тайёрман. Мен сени нокаут эвазига мағлуб этаман”, — деди Аҳмадалиев.
Маълумот учун, 31 ёшли япониялик Наоя Иноуэ айни пайтда иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA, WBC, WBO ҳамда IBF камарлари соҳиби ҳисобланади.
Муроджон Аҳмадалиев эса унинг WBA камари учун мажбурий даъвогар бўлиб турибди. Иноуэ 3 сентябрь куни австралиялик Ти Жей Дохени билан жанг қилиб, муддатидан олдин ғалаба қозонган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!