Фото: “ЎФА”
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббий ёрдамчиси Владо Радманович ҳамда жамоа ҳужумчиси Жалолиддин Машарипов Эронга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида қатнашди.
“Эртага Эрон билан ўйнаймиз. Ушбу жамоа билан ўйин доимо қизиқ ва қийин бўлган. Сабаби Эрон Осиёдаги етакчи жамоалардан бири. Биз улар билан кўп бора тўқнаш келганмиз ва улар ҳақида кўп нарса биламиз. Афсуски, Катанец соғлигидаги муаммо сабаб қатнаша олмаяпти. Биз унинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қиламиз”, деди мураббий.
Фото: “ЎФА”
Жалолиддин Машарипов ҳам ўйин олдидан фикр билдирди.
“Эронга қарши ўйин олдидан кўп гапириш шарт эмас. Ростдан икки жамоа ҳам бир-бирини яхши билади. Энг кераклиси, эртанги ўйинда биз керакли натижани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз, бунга тайёрмиз. Мухлисларни хурсанд қиламиз деб умид қиламиз”, деди футболчи.
Мураббий олдинда турган ўйин олдидан қандай тактика танлаши ҳақида айтди.
“Эронга қарши ўйинда қандай тактика кутамиз? Ўйинга тактикани эртанги ўйин олдидан машғулотда футболчиларнинг жисмоний ва психологик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда танлаймиз. Ҳужумкор ёки ҳимоявий ўйин кўрсатишимиз ўшанда маълум бўлади. Бизда 2-3 та тактик схемалар мавжуд. Биз эртага 3 ёки 4 ҳимоячи билан ўйнашимиз мумкин. Ҳужумчилар борасида ҳам битта ёки 2 ҳужумчи билан ўйнаш вариантини кўриб чиқамиз.
Остон Ўрунов билан ҳам ҳаммаси жойида. Легионерлар билан муаммолар йўқ. Уларнинг ўйин амалиёти, жисмоний ҳолати яхши”, деди мураббий.
Фото: “ЎФА”
Ёрдамчи мураббий эртанги ўйинга тактика ва таркиб ким томонидан тузилиши ҳақида ҳам тўхталди.
“Сречко Катанец билан доимий алоқадамиз. Албатта, ўйинга тактика ва таркибни у ҳал қилади. Учрашув давомида ҳам у билан алоқада бўламиз. Ўйин давомида ўзгаришлар киритишни ҳам у билан ҳал қиламиз”, дейди Катанецнинг ёрдамчиси.
Жалолиддин Машарипов ўтган ўйинлардаги натижалар ҳақида фикр билдирди.
“Шимолий Кореяга ва Қирғизистонга қарши ўйинларда индивидуал маҳорат эвазига ютдик деб ўйламайман. Сабаби барча голларни машғулотларда ишлаганмиз ва барчаси ўйланган тактикалар эди”.
Маълумот учун, Ўзбекистон — Эрон учрашуви эртага “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон терма жамоаси, Владо Радманович, Жалолиддин Машарипов, Эрон, Бунёдкор стадиони “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...