23:37 / 10.10.2024
16

ЖЧ—2026 саралаши. Шимолий Корея БААдан очко билан қайтмоқда, қирғизлар эса мағлуб бўлишди

ЖЧ—2026 саралаши. Шимолий Корея БААдан очко билан қайтмоқда, қирғизлар эса мағлуб бўлишди
Футбол бўйича ЖЧ—2026 3-саралаши А гуруҳидан ўрин олган барча баҳслар якунланди.

Қатар жамоаси Қирғизистонни қабул қилди. Доҳада ўтган баҳсда мезбонлар мутлақ устунликка эришди. 39-дақиқада қатарликлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. Тамирлан Қўзибоев 63-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилди: 2:0. 76-дақиқада Алимардон Шукуров ҳисобни қисқартирди.

81-дақиқада мезбонлар футболчиси Ибраҳим Ал Ҳассан гол уриб, қатарликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Бирлашган Араб Амирликлари эса ўз майдонида Шимолий Кореяни мағлуб эта олмади. Корейслар ҳисобда ортда қолаётган эди, аммо 86-дақиқадаги гол уларга бир очкони келтирди – 1:1.

ЖЧ—2026 саралаши.
А гуруҳи
3-тур


Қатар — Қирғизистон 3:1
Голлар
: 1:0 — Али Алмоэз (39), 2:0 — Тамирлан Козубаев (автогол 63), 2:1 —Алимардон Шукуров (76), 3:1 — Ал-Ҳассан (81).

Қатар - 23. Мешъал Баршам, 12. Лукас Мендес, 16. Буалем Хухи, 3. Абдулкарим Ҳассан (4. Муҳаммад Ваад, 86), 6. Абдулазиз Ҳатим, 17. Исмоил Муҳаммад (11. Аҳмад ал-Ганеҳи, 86), 20. Аҳмад Фатҳи (13. Иброҳим ал-Ҳассан, 75), 23. Абдулраҳмон Мустафо (8. Жассим Жабир, 64), 9. Эдмилсон Жуниор (14. Абдуллоҳ ал-Язиди, 86), 19. Алмуоз Али, 10. Акром Афиф.

Қирғиз Республикаси - 1. Эржан Токотаев, 2. Валерий Кичин, 15. Магомед Узденов (23. Эрбол Атабаев, 75), 3. Тамирлан Козубаев, 14. Александр Мишенко (4. Саид Датсиев, 60), 18. Кайрат Жиргалбек Уулу (17. Суюнбек Мамиралиев, 60), 12. Одилжон Абдураҳмонов (10. Гулжигит Аликулов, 75), 22. Алимардон Шукуров, 20. Элдияр Зарипбеков, 19. Эрмек Кенжебаев, 7. Жоэль Кожо.

БАА — КХДР 1:1
Голлар
: 1:0 — Яҳё Ал-Ҳассани (66), 1:1— Чон Гван (86).
Ноаниқ пенальти: Кван Сон, 74.

БАА - 17. Ҳолид Эйса, 19. Ҳолид Иброҳим, 2. Абдулла Идрис (7. Али Солиҳ, 64), 12. Ҳалифа ал-Ҳаммади, 4. Куаме Куадио, 5. Али Салмин (21. Иссам Фаиз, 55), 8. Таҳнун ал-Зааби (20. Яҳё ал-Гассани, 64), 14. Абдулла Ҳамад, 9. Ҳариб Абдулла, 11. Кайо Канедо, 23. Бруно (16. Маркус Мелони, 76).

КХДР - 1. Канг Жу-Хёк, 17. Канг Кук-Чол, 14. Чо Ок-Чол, 23. Жонг Кум-Сонг, 16. Ким Ю-Сонг, 22. Ким Кук-Бом, 4. Ким Пом-Хёк, 20. Пак Чунг-Сонг, 10. Хан Кванг-Сонг (11. Жонг Ил-Гван, 76; 15. Ри Ун-Чол, 90+6), 13. Ри Ил-Сонг, 9. Ри Жо-Гук (8. Ким Кук-Жин, 74).

Шу тариқа, 3-турдан сўнг БАА 4 очко билан 3-ўринда, Қатар эса шунча очко билан 4-ўринда бормоқда. КХДР ҳисобида 2 очко бор. Қўшни Қирғизистон ҳали очко олганича йўқ.

3-турдан кейин гуруҳдаги вазият қуйидагича:

Маълумот учун, 15 октябрь куни Ўзбекистон “Бунёдкор” стадионида БААни қабул қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ—2026 саралаши. Шимолий Корея БААдан очко билан қайтмоқда, қирғизлар эса мағлуб бўлишди
ePN