12:08 / 14.10.2024
52

Игорь Шквирин: "Гуруҳда рақобат кучли, хатолардан керакли хулоса чиқарилмаса қимматга тушади"

Игорь Шквирин: "Гуруҳда рақобат кучли, хатолардан керакли хулоса чиқарилмаса қимматга тушади"
Таниқли футбол мутахассиси, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Игорь Шквирин БАА билан ўйин олдидан имкониятларни баҳолади.

"Барчасини аввалги босқичдан бошласак. Эрон билан илк саралашдаги ўйинда 0:2 ҳисобида ютқазаётиб ирода кўрсатган эдик. Меҳмонда дуранг ўйнаб қайтилган. Кўрингандики, футболчилар фаолликни ошириши ва ярим ҳимоячиларнинг тезкор қарорлари ҳисобига вазиятдан чиқиб кетишганди. Терма жамоада характер бор. Энди эса бу босқичдаги дастлабки икки баҳсга эътибор қаратамиз. КХДРни 1:0 ҳисобида таслим қилдик. Ҳимояда жарима майдончаси ичида хатолар кузатилди. Улар пенальтини ура олишмади. Лекин яхши қаршилик кўрсатди. Қирғиз Республикаси устидан ғалаба қозондик. Аммо 2 та гол ўтказиб юборганимиз ёқимли бўлмади. Биз ўйинни мутахассис сифатида кўрамиз. Бу эса бошқаларникидан фарқ қилиши табиий.

Эрон билан битта Машариповда гол уриш учун имконият бўлди ва бу ягоналигича қолди. Гол ўтказмаслик учун ўйнагандек таассурот қолдиришди. Балки руҳий ҳолат шунга мос келгандир ёки кўрсатма. Сардор Азмун битта вазиятда ҳақиқий ҳужумчилардек ўйнади. Дарвозабонимиз тўпларни қайтарди. Агарда, БАА билан ҳам бундай ўйнасак биринчи ўриндан тушишимиз мумкин. Нима учундир аввалги циклдаги Эронга қарши қилган ўйинимизни кўрсата олмадик. Хатолардан керакли хулосаларни чиқарилмаса қимматга тушади. Гуруҳда эса рақобат кучли. Ҳар қандай ҳолатда терма жамоамизга омад тилайман ",- дейди Игорь Шквирин.

Таниқли футбол мутахассиси, Игорь Шквирин, БАА билан ўйин, Имкониятлар

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Игорь Шквирин: "Гуруҳда рақобат кучли, хатолардан керакли хулоса чиқарилмаса қимматга тушади"
ePN