
Aрманистонлик UFC жангчиси Aрман Царукян Чарльз Оливейра ва Майкл Чендлер ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Майкл Чендлернинг ютқазиши аниқ. Чарльз уни бўғиб қўяди ёки нокаутга учратади. Оливейрага осон "ўлжа" топилганидан хурсандман. Ўзимга келсак, кейинги жангимда Ислам Махачевга қарши курашаман", - дея Царукяннинг сўзларини келтирди "ММA Junkie" нашри.
Эслатиб ўтамиз, Чарльз Оливейра ва Майкл Чендлер жанги 16 ноябр куни "UFC 309" турнирида бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар