
Москванинг "Спартак" клуби собиқ футболчиси Эдуард Мор Аббосбек Файзуллаевнинг 2024 йилда Осиёнинг "Энг яхши ёш футболчиси" сифатида тан олинишига ўз муносабатини билдирди.
"Файзуллаев жуда яхши ва истиқболи бор футболчи. У кичкина, озғин бўлишига қарамай курашларда самарали ҳаракат қилади. Қайсидир маънода ноодатий ҳаракатлари бор. Майдон марказида ўйинни яхши ривожлантириш ва кескинлаштириш қобилиятига эга. Аббос бу мукофотга лойиқ эди. Ишонаманки, у ёзда топ-5 чемпионатларидан жиддийроқ Европа клубига кетади", - дейди Эдуард Мор "Матч ТВ"га берган интервьюсида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар