Суперлигада 23-тур ўйинлари давом эттирилди. "Навбаҳор" жамоаси бу тур сафарда "Олимпик"г қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди ва ўйин ҳақида қуйидаги фикрларини билдирди.
"Кутилмаларимизнинг барчаси рўй берди. Рақиб жуда амбицион жамоа. Иқтидорли футболчилари кўп. Бундай жамоаларга қарши ўйнаш қизиқарли, аммо осон эмас. Бундай жамоаларга қарши ҳимояланиш қийин. Ёшлар тезкор ва ҳаракатчан бўлишади ва шу сабабли тажрибали футболчилар уларга қарши ўйнашда бироз қийналишади. Тан олишимиз керак, бизнинг футболчиларимиз анча тажрибалироқ. Натижа адолатли бўлди деб ўйлайман. Биз ғалаба қозондик ва мен натижадан қониқдим", - дея фикр билдирди бугунги учрашув ҳақида Сергей Лушчан.
- "Олимпик" жамоасининг футболчилари тезкор, марказий ҳимоячиларингиз Жокич ва Аҳмедов эса тезлиги паст ва секин футболчилар. Шунингдек, рақиб бугун етарлича вазиятлар ярата олди. "Навбаҳор" марказий ҳимоячиларининг ўйинидан қанчалик кўнглингиз тўлди?
- Мен айтиб ўтганимдек, улар тезлик ва ҳаракатчанлик туфайли ўйиннинг бир қисмида майдон марказига эгалик қилишди. Бироқ мен марказий ҳимоячиларимиздан рақиб тезлик туфайли қочиб кетган вазиятни кўрмадим, тўғриси.
- "Олимпик" футболчиси Бозоров биринчи бўлимда қанотдан ҳужумчи ўтаётган чоғида Аҳмедов қоидабузарлик орқали ҳужумчини тўхтатиб қолди-ку.
- У вазиятда позициялар алмашинуви бўлаётган эди. Шу сабабли бундай вазиятга йўл қўйилди. Бу табиий ҳол. Ҳар бир жамоада бундай ҳолатлар бўлиб туради. Рақибимиз 2-3та имкониятга эга эди. Мен ҳали "Олимпик" рақибдан бир бош паст бўлиб ўйнаганини кўрмадим.
- Кубок финалидан сўнг жамоада қандайдир мотивация қолдими? Ҳозир жамоа олдида аниқ бир мақсад йўқ. Бундай ҳолатда футбол ўйнаш учун куч топа олиш қанчалик қийин бўлмоқда?
- Мотивация йўқ дея олмайман. Машғулотларда ҳеч қайси бир футболчи, ўзини мажбурлаб шуғулланаётгани йўқ. Профессионал футболчи шуниси билан ҳам ажралиб туради. Ҳақиқий профессионал ҳар доим мотивация билан ўйнайди. Футбол ўйнаш учун иштиёқ топа олмаслик ғалати. Масалан, пули кўпайиб кетиб, миллиардер бўлиб қолган футболчи бутсаларини михга илиши керак. Фарқи йўқ футболчи неча ёш, у ўйиндан завқланиши керак. Бу масала бўйича бизда муаммо йўқ деб ўйлайман. Ўз мақсадларимизга эриша олмаганимиз ва муваффақиятсиз бўлгани шубҳасиз.
- Футболчиларнинг индивидуал хатоларига қандай барҳам бериш мумкин? Индивидуал хатоларга чек қўйишнинг иложи борми? Тажрибали мураббий сифатида ушбу масала бўйича фикр билдириб ўтсангиз? Жамоангиз индивидуал хатолар туфайли кўп жабр кўрмоқда. Бугун ҳам қўпол хатодан сўнг гол ўтказиб юбордингизлар. Буни қандай қилиб тўғирлаш мумкин?
- Менга айтинг-чи, қайси жамоада футболчилар хато қилмайди? "Барселона"дами ёки "Реал"да? Мен индивидуал хатога йўл қўймайдиган футболчиларни билмайман. Сиз билсангиз, менга айтиб юборинг.
- Тўғри, лекин ҳар бир ўйинда хатолар такрорланавериши керак эмас-ку. "Навбаҳор"да деярли ҳар бир учрашувда қўпол хатолар кузатилмоқда?
- Бўлиши мумкин. Бу ўша футболчининг маҳоратига боғлиқ. Хато қиляптими, демак у етарлича маҳоратли эмас. Конкрет футболчининг ўзига берилиши керак бўлган савол. Имкон бўлса, жамоага бошқа футболчи излаш керак. Бу ишни селекция деб аташади. Жамоада захира ўриндиғи "узун" бўлса, хато қилаётган ўйинчини захирага олиш керак. Бундай имкон бўлмаса, бу футболчи ушбу жамоада нима қиляпти деган савол билан, ушбу жараённи томоша қилишга мажбурмиз. Ҳамма адашади. Масалан, Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси бир ўйинда ўз дарвозасига иккита гол олиб келса, ушбу футболчини ёмон футболчи дейиш нотўғри. Шунчаки футболчи учун омадсиз кун бўлади. Сиз барчасини тушуниб турибсиз. Провокацион савол беряпсиз. Мен ушбу саволга очиқчасига ва исм-шарифларни ишлатган ҳолда жавоб беришим мумкин, аммо бу нотўғри.
- Кейинги учрашув "Пахтакор"га қарши. Сўнгги йилларда икки жамоа тўқнашуви чемпионатимизнинг энг принципиал баҳси бўлиб келаётганди. Жорий мавсумда эса, "Пахтакор" ҳам, "Навбаҳор" ҳам ўта ёмон натижалар қайд этмоқда. Ушбу тўқнашувнинг аҳамияти ҳали ҳамон ўтган мавсумлардагидекми? Принципиаллик ва жанговарлик шукуҳи сақланиб қолганми?
- Сиз журналист сифатида фикрлаяпсиз. Мен эса бош мураббий сифатида фикр юритаман ва ишонч билан айта оламанки, бугунги учрашувда ҳам жанговар шукуҳ бор эди. Менга "Пахтакор"ми ёки бошқа жамоа умуман фарқи йўқ. Ҳар доим курашувчанлик ва принципиаллик бор. Мен барча рақибларга қарши бир хил тайёргарлик кўраман. Профессионал футболчи майдонга чиқиб, ўз ишини аъло даражада бажариши керак. Рақиб жамоа номининг аҳамияти бўлмаслиги керак. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”