36
Роналдунинг “Ал-Ҳилол”га ўтиш эҳтимоли ҳақидаги хабарга опаси қандай муносабатини билдирди?
“Ан-Насср” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг опаси Катя Авейру журналистнинг португалиялик футболчи “Ал-Ҳилол”га ўтиш эҳтимоли ҳақидаги хабарига ўз муносабатини билдирди.
“Нимани ёзяпсан? У шунчаки футбол ҳақида ҳеч нарса билмайди. Ҳеч бўлмаганда менга қўнғироқ қилганингда, бу икки клубнинг рақобати ҳақида, укамнинг у жамоага ўтиш эҳтимоли ҳақида гапириб берардим. Ҳали ҳам вақт бор, бу хабарни ўчириб ташла”, — деб ёзган Катя ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.
Аввалроқ “Ал-Ҳилол” жамоани тарк этиши кутилаётган Неймарга ўринбосар сифатида “Ан-Насср” ҳужумчиси Роналдуни ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, “Ан-Насср” ва “Ал-Ҳилол” Саудиянинг икки етакчи клуби ҳисобланади. Саудия Про Лигасининг 10-туридан сўнг “Ан-Насср” 22 очко билан 3-ўринда бормоқда. Етакчи “Ал-Ҳилол” ҳисобида эса 28 очко мавжуд. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади