date
views 116

"Персеполис" клуби Остон Ўруновни олиб қолиш учун миллионларни сарфлашга тайёр

"Персеполис" клуби Остон Ўруновни олиб қолиш учун миллионларни сарфлашга тайёр
Эроннинг "Персеполис" клуби Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Остон Ўруновга шартномани узайтириш бўйича таклиф юборди. Клуб бироз аввал ҳам вакилимизга янги келишув таклиф қилганди.

Ўз навбатида Ўрунов агенти билан келишиш кераклигини айтган. "Қизиллар" ўтган мавсум Эро Про лигасида чемпионликни қўлга киритди ва ҳамюртимиз бир қанча ўйинларда жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшганди. Форс манбаларининг таъкидлашича, "Персеполис" Ўруновни олиб қолиш учун икки миллион доллар сарфлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, 19 декабрда 24 ёшга тўладиган легионеримизнинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Персеполис" клуби Остон Ўруновни олиб қолиш учун миллионларни сарфлашга тайёр