
"Ҳавадар" ва "Персеполис" ўртасидаги учрашувда Теҳрон клуби 5:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Беллашувда "Персеполис" ҳужумчиси Али Алипур хет-трик қайд этди, Исса Алкасир ва ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов бир голдан урди.
Шу ғалабадан сўнг, "Персеполис" 29 очко билан Эрон Про-лигаси турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Қуйида учрашувнинг қисқача тафсилотлари келтирилган:
Эрон чемпионати, 15-тур (01.01.2025)
"Ҳавадар" - "Персеполис" 0:5
Голлар: Али Алипур (17', 52', 79'), Исса Алкасир (67'), Остон Ўрунов (85')
"Персеполис" таркиби:
22. Амир Ризо Рафеи, 3. Фаршад Фаражи, 6. Ҳуссайин Канани, 7. Сороуш Рафие, 9. Али Алипур, 10. Исса Алкасир, 20. Аюб Эл Амлуд, 23. Милад Сарлак, 30. Гиорги Гвелесиани, 70. Остон Ўрунов, 80. Салмани.
Захира ўриндиғи:
Алексис Гендуз, 4. Милад Муҳаммади, 5. Масуд Риги, 8. Муртазо Пуралиганжи, 11. Фаршад Аҳмадзода, 18. Абулфазл Бабаеи, 21. Саид Садеғи, 27. Саед Меҳри, 77. Муҳаммад Қодабанделу, А.Энаятзода.
Мазкур учрашувда Остон Ўруновнинг иштироки ва гол уриши ўзбекистонлик футбол мухлислари учун айниқса қувонарли янгилик бўлди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар