
"Манчестер Сити" тез орада Абдуқодир Ҳусанов трансферини эълон қилади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Романонинг сўзларига кўра, клуб Абдуқодир Ҳусанов билан тиббий кўрик, шартнома имзолаш ва расмий ҳужжатларни тайёрлашни режалаштирмоқда. Бу жараёнлар 24-48 соат ичида якунланади.

Маълумотларга асосланган ҳолда, "шаҳарликлар" мазкур трансферни 48 соатдан узоқ бўлмаган вақт оралиғида расман эълон қилади.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери бонуслар билан бирга 40+10 миллион евро эвазига 4,5+1 кўринишида имзоланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар