РФИ фахрий президенти: Ўзбекистон, Беларусда ўйнаганида бизнинг селекционерлар қаерда эди?

РФИ фахрий президенти: Ўзбекистон, Беларусда ўйнаганида бизнинг селекционерлар қаерда эди?
РФИ фахрий президенти Вячеслав Колосков Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтаётгани ҳақида гапирди.

"Манчестер Сити" клуби 20 ёшли ҳимоячини 50 млн евро эвазига сотиб олмоқда.

"ЦСКА скаутлари Файзуллаевни бекорга кузатишмаган экан. Унинг Ҳусановдан кам жойи йўқ. Менимча у Ҳусановдан кўра ўзини яхшироқ кўрсата олди. Лекин биз нега Ҳусановни топа олмадик? Буни чуқур ўйлаш керак.

Бу хабарни ўқигандан кейин шундай ўйлар ўтди: "Бизнинг селекционерлар қаерда эди?" Агарда у Ўзбекистон ва Беларусда ўйнаган бўлса, бизникилар кўриши керак эди. Кўзи кўрлар. Бу бизнинг спорт менежерларимизнинг ғурурини кўрсатади
", - деди Колосков.

Манба: sports.ru
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар