Абдуқодир Ҳусанов: Дадаси, «Бунёдкор»дан кетиши, Беларусдаги қийинчиликлар ва мақсади ҳақида

2 дақиқа ўқиш3.3K
Абдуқодир Ҳусанов: Дадаси, «Бунёдкор»дан кетиши, Беларусдаги қийинчиликлар ва мақсади ҳақида
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»га ўтмоқда. Маълумотларга кўра, инглизлар ўзбекистонлик футболчи учун унинг трансфер ҳуқуқларига эгалик қиладиган Франциянинг «Ланс» жамоасига 40 млн евро миқдорида пул тўлайди. «Газета.uz» 2024 йил ёзида Абдуқодир Ҳусановдан интервью олганди. Мазкур интервьюдан бир парча эътиборингизга ҳавола қилинади.

«Биринчи устозим — дадам»

Дадам футболчи бўлганлар. Шунинг учун амакимнинг ўғиллари, акам, умуман, бизда ҳамма футбол тўгарагига борган, менда ҳам қизиқиш бўлган. 5 ёшимдан «Тошкуч» клубига қатнай бошлаганман. Кейин амаким мени «Бунёдкор»га олиб борганлар. Дадам: «Ўзим аралашмайман, мени таниб-билиб қолишса, гап-сўз бўлиши мумкин», деб олиб бормасдилар.

«Бунёдкор»да 2002 йилда туғилганлар билан аста-секин шуғуллана бошлаганман. Айнан «Бунёдкор»га ўтганимдан кейин «катта бўлсам футболчи бўламан», деган мақсад пайдо бўлган. Бу қароримга ҳеч ким қарши чиқмаган, аксинча, ҳамма, ҳар доим қўллаб-қувватлаган. Ўйинларимни кўришга ҳатто додам, бувим ҳам борардилар.
Абдуқодир Ҳусанов: Дадаси, «Бунёдкор»дан кетиши, Беларусдаги қийинчиликлар ва мақсади ҳақида
Фото: «Бунёдкор» ФК
Бошида ҳамма позицияларда, ҳужумда ҳам ўйнаб кўрганман. Кейин, дадамларнинг ўйинларини кўриб, ҳимояда ўйнашга қизиқиб қолганман. Дадамнинг ўйинларига кўп борардик, уларнинг футбол ўйнашлари жуда ёқарди. Ўзлари футбол кўраётганларида ҳам ёнларида ўтириб ўрганардим: мана бу ерда бундай қилиш керак, бунисида эса бундоқ, мана бу жойда оралиқ масофа фалончага фарқ қилади, шунинг учун яхшилаб ўйлаб ҳаракат қилиш керак, деб, туриб ҳам кўрсатиб берардилар.

Дадам — менинг биринчи устозим. Дадамнинг мақтовлари — менинг учун энг катта мотивация. Лекин кўп мақтайвермайдилар. Энди, кўп ўйлаб юбормасин, десалар керак-да, билмадим. Дадам мени яхши бўлсин деб кўпроқ хатоларимни тўғрилашга ҳаракат қиладилар. Ўзи менга ҳам фақат шу керак — дадам хатоларимни айтиб турсалар бўлгани.

Мен энг кичкина боладан ҳам нимадир ўрганиш мумкин, деб ҳисоблайман. Футбол кўраётганингда футболчилардан бири қандайдир янгича ҳаракат қилиб қолса, «О, буни ўрганиш керак!», дейсан; нўноқроқ ҳаракатланса, «Ҳа, бу вазиятда мана бундай ҳаракат қилиш керак экан», деб жойида хулоса чиқарасан.

Беларусь ҳикояси

«Бунёдкор» академиясида юрганимда ўринбосарлар жамоасига машғулотларга чақиришган, ўйинга ҳам туширишган. Ўшанда «Бунёдкор»нинг кўп марказий ҳимоячилари жароҳат олганди. Агар яна бироз ўйнасам, асосий таркибга ҳам чиқишим мумкин эди. 16 ёш вақтим «Бунёдкор»нинг асосий таркибида ўйнаш орзум эди. Кейин бирдан «бу бола бизга тортмайди», деб «Бунёдкор»нинг 18 ёшлилар жамоасига ўтказиб юборишди.

Шундан кейин, агентлар орқали, Беларусга кетдим. Ҳар қандай қийинчиликда ҳам футболни ташлаш фикри бўлмаган. Ҳеч қачон. Мен футболчиликнинг ҳақиқий қийинчиликларини айнан Беларусда — унинг қиши, қори, совуғида, уйдан узоқда кўрдим. У ерда қор жуда қалин ёғарди. Мен билан Беларусга келган ўртоғим Амирбек Бакаев иккимиз тонгги чигалёзди машқлар ўрнига майдонни қордан тозалардик.

Сўнг ичкарига кириб, кийим алмаштириб, тренажёрда шуғулланардик. Уйга ҳам бормасдик — ўша ердаги кийим алмаштириш хонасида қолиб, бир соат ухлаб олиб, кечки машғулотларга ҳам ўша ердан чиқардик. Овқатни ҳам ўша ернинг ўзида, у-бу нарсадан озгина-озгина чўқиволиб, юрардик. Камига, ўртоқлик учрашувлари бошланиб, мен ҳам майдонга тушишим мумкин бўлган паллада жиддий жароҳат олиб, 2−3 ой гипсда юришга мажбур бўлганман.
Абдуқодир Ҳусанов: Дадаси, «Бунёдкор»дан кетиши, Беларусдаги қийинчиликлар ва мақсади ҳақида
Фото: Bel.football
Ўшанда 17 га тўлгандим. Аллақачон «Энергетик-БГУ» таркибида майдонга тушишим керак эди. Аммо, 18 ёшга тўлмаганим учун, ФИФА рухсат бермаган. Шундан кейин уйимдагилар ҳамма хат-ҳужжат, қоғозларни тайёрлаб келган, яна ФИФАга ёзганмиз. Лекин барибир «ҳали ёши кичик, боз устига ҳозир пандемия», деб рухсат бермаган. Шу тариқа Беларусда бир йил ўйин амалиётисиз қолганман.

Мақсад
Шахсан ўзимнинг келажакдаги мақсадим — Англия, Испаниянинг топ-3 жамоаларида ўйнаш.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?