
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов жароҳат олди.
Машарипов Эрон профессионал лигасида ўтказилган «Истиқлол» ва “Шамс Азар” жамоалари ўртасидаги ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. Аммо ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ футболчи жароҳат олиб, майдонни ногиронлар аравачасида тарк этишга мажбур бўлди.
Ҳозирча футболчининг жароҳати ҳақида расмий маълумот берилмаган. Унинг жароҳат даражаси тиббий кўрикдан сўнг аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчиларидан бири ҳисобланади. У жамоа сардорларидан бири сифатида узоқ йиллардан буён мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.