Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” футболчиси сифатида танишитирилгандан сўнг илк интервьюсини бермоқда. У ўзининг илк интервьюсида нима сабабдан айнан “Манчестер Сити”ни танлаганини айтди.
"Бунга асосий сабаб сифатида келтиришим мумкинки, "Cити" бу энг яхши клуб, энг яхши мураббий ва энг яхши лига ҳам ҳисобланади. Шу боис, мен "Манчестер Сити"ни танлашга қарор қабул қилдим.
Қийинчиликларга қарамай, доим мақсадларимга эришганман. Нима бўлишидан қатъий назар, мен ҳеч қачон таслим бўлмайман. Мен дадамнинг ўйинларини томоша қилардим, бу менинг қизиқишимни уйғотган. Бундан ташқари, машғулотларга қатнаша бошлаган эдим.
Унинг мотивацияси бўлмаганида мен бу даражага эришмаган бўлардим ҳам. Ҳар бир ўйиндан кейин ва ҳатто машғулот пайтида ҳам ўйинимни таҳлил қилиб, муҳокама қилар эдик” – деди манчестерликларнинг янги футболчиси.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар