Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартнома имзолаганидан сўнг клубнинг расмий машғулотларига қўшилди. Бу воқеа Ўзбекистон футболи тарихида янги саҳифа очмоқда, чунки Ҳусанов Англия Премьер-лигасида тўп сурган биринчи ўзбек футболчиси бўлиши мумкин.
Илк машғулот: иштиёқ ва мослашув
Машғулотдан олинган кадрларда Ҳусановнинг юқори иштиёқ билан шуғулланаётгани ва жамоа билан тезда мослашишга уринаётгани кўзга ташланди. Клубнинг бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳам ҳимоячининг салоҳияти ҳақида ижобий фикр билдирган.
Машғулотдан видео
Тез орада дебют кутилмоқда
Абдуқодир Ҳусанов 25 январь куни бўлиб ўтадиган “Челси”га қарши ўйинда “Манчестер Сити” таркибида дебют ўтказиши мумкин. Бу баҳсга манчестерликлар мезбонлик қилади.
Абдуқодирнинг Премьер-лига дебюти ҳамюртларига илҳом бағишлаши ва Ўзбекистон футболи нуфузини жаҳон аренасида янада ошириши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар