"Манчестер Сити"нинг навбатдаги машғулотида қизиқарли ҳолат юз берди. Фоден машғулот давомида Абдуқодир Ҳусановнинг оёқлари орасидан тўпни ўтказиб юборди ва шундан кейин ўз қувончини яшира олмади.
Жамоанинг бошқа ўйинчилари ҳам бу вазиятдан кулиб, мазахомуз оҳангда шарҳлашди. Бу ҳолат Абдуқодирни бироз ҳижолат қилган бўлса-да, у жамоа билан мулоқот қилишда ижобий кайфиятни сақлаб қолди.
Жамоанинг янги аъзоси сифатида Ҳусанов машғулотларда фаол қатнашмоқда ва бундай кичик қизиқ ҳолатлар орқали жамоа муҳитига мослашмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар