10:42 / 14.02.2025
6 217

Абдуқодир Ҳусановнинг «Бунёдкор»дан қандай кетгани ҳақида асл ҳақиқат ошкор қилинди

Абдуқодир Ҳусановнинг «Бунёдкор»дан қандай кетгани ҳақида асл ҳақиқат ошкор қилинди
Абдуқодир Ҳусановнинг биринчи мураббийи Сергей Чигодаев «Финт Тураева» подкастида футболчини «Бунёдкор» академиясини қандай тарк этгани ҳақида гапирди.

- Менга тез-тез шундай савол беришади: Ҳусанов нега «Бунёдкор» академиясидан четлатилди? Аммо ҳақиқат шундаки, уни у ердан ҳеч ким четлатмаган. У U-18 жамоасида ўйнарди ва аста-секин U-21 (Бунёдкор ўринбосарлар жамоаси) сафида майдонга туша бошлади. Ҳусанов U-18 таркибида кам ўйнагани учун уни Беларусга юборишга қарор қилинди.

Абдуқодирни 7-8 ёшидан биламан. Шунда ҳам у ажойиб тезликка эга эди. Бу футболчи учун жуда муҳим сифат. Тезлик «табиат томонидан» берилади. Абдуқодир 2004 йил, лекин 2002 йил жамоасида ўйнаган. Ёшлар футболида бир ёш катта фарқ ҳисобланади, бироқ Ҳусанов ўзидан икки ёш катталар билан шуғулланарди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт