01:58 / 06.03.2025
624

Бенфика ва Барселона ўртасидаги жанговар биринчи бўлим статистикаси

Бенфика ва Барселона ўртасидаги жанговар биринчи бўлим статистикаси
Бенфика ва Барселона ўртасидаги УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи илк ўйинининг биринчи бўлими жанговор руҳда ўтди. Ҳозирча ҳисоб очилмади, аммо майдонда кескинлик етарлича. Энг муҳим воқеалардан бири - Барселона футболчиси Пау Кубарси 22-дақиқада қизил карточка олиб, каталонияликларни 10 киши қолдирди.

Статистикага кўра, Бенфика рақиб дарвозаси томон 11 та зарба йўллади, улардан 3 таси аниқ бўлди. Барселона эса 8 та зарба бериб, 4 тасини аниқ йўллади. Барча рақамларда Барселона тўп назоратини сақлаб қолган – 60% тўпга эгалик қилди. Шунингдек, Бенфика 4 та бурчак зарбаси амалга оширди, Барселона эса атиги 2 та.

Иккинчи бўлимда қизил карточкадан кейин вазият қандай ўзгариши футбол ишқибозлари учун қизиқ бўлиши аниқ!

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт