07:32 / 08.03.2025
683

«Реал»да Мбаппега ишонч бор – тиш муаммоси ортда қолди

«Реал»да Мбаппега ишонч бор – тиш муаммоси ортда қолди
Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби Килиан Мбаппенинг ўйинидаги пасайиш вақтинчалик эканига ишонмоқда. Бунинг асосий сабаби эса – футболчининг яқинда тишини олдиргани.

Marca нашрининг хабар беришича, франциялик ҳужумчи 9 март, якшанба куни бўлиб ўтадиган «Райо Вальекано»га қарши ўйинга тўлиқ тайёр. Мбаппе ушбу учрашувда иштирок этишни жуда хоҳламоқда ва ўз кучига ишонмоқда.

Маълумот учун, Килиан «Реал»даги мавсумни омадсиз бошлаган бўлса-да, кейинчалик тезда формага кирди. Хусусан, Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида «Манчестер Сити»га қарши ўйинда (3:1) хет-трик қайд этган.

Бироқ шундан сўнг қийинчиликлар бошланди. У «Жирона»га қарши ўйинда (2:0) бир нечта имкониятни ишғол қила олмади, «Реал Сосьедад»га қарши ўйинни (1:0) эса тишини олдиргани сабабли ўтказиб юборди. Шундан сўнг, «Бетис»га қарши баҳсда (1:2) жамоадаги энг ёмон футболчилардан бирига айланди. Лига чемпионатидаги «Атлетико»га қарши дербида (2:1) эса унинг майдондаги фаоллиги деярли кўринмади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт