date

"Пахтакор" ҳужумчиси Брайан Риаскос: "Ал Ҳилол"га учралган мағлубият ҳақида

"Пахтакор" ҳужумчиси Брайан Риаскос: "Ал Ҳилол"га учралган мағлубият ҳақида
"Пахтакор" ҳужумчиси Брайан Риаскос Элит ОЧЛ нимчорак финал доирасида "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...
- "Ал Ҳилол" ўз уйида кучлироқ ўйин намойиш этишидан хабардор эдик. Биз бор кучимизни ишга солдик, аммо рақиб ижобий натижага эришди. Рақибимиз ажойиб ўйин ўтказди, улар дастлабки дақиқалардан бошлаб ўйинни назорат қилишга интилишди. Тўғрисини айтсам, "Ал Ҳилол" бугун ғалабага лойиқ эди, сабаб улар биздан яхшироқ ўйин намойиш этди.

- Чемпионлар лигасини тарк этган "Пахтакор"нинг бўлажак мақсадлари қандай?
- Суперлига баҳсларига тайёргарлик кўришимиз керак. Бугунги учрашув тарихга айланди. Энди, тўлиқ эътиборимизни Суперлигага қаратишимиз керак. Чемпионатнинг дастлабки турида ижобий натижа қайд этамиз деган умиддаман.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" ҳужумчиси Брайан Риаскос: "Ал Ҳилол"га учралган мағлубият ҳақида