
Эрон миллий футбол терма жамоаси бош мураббийи Амир Ғаленои 2026 йилги ЖЧ саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва БААга қарши ўтказиладиган ўйинлар учун 21 нафар футболчидан иборат таркибни эълон қилди.
Эрон 20 март куни Теҳрондаги "Озоди" стадионида БААни қабул қилади ва 5 кундан сўнг худди шу стадионида Ўзбекистон билан беллашади.
Дарвозабонлар — Пайам Ниязманд, Муҳаммад Ҳалифе.
Ҳимоячилар — Милад Муҳаммади, Омид Нурафкан, Али Неъмати, Даниял Ири, Ҳуссайн Канони, Амин Ҳазбави, Аря Юсуфи.
Ярим ҳимоячилар — Муҳаммад Моҳебби, Меҳди Гаеди, Саман Годдос, Саид Иззатуллоҳи, Муҳаммад Горбани, Сайид Муҳаммад Карими, Алиризо Жаҳонбаҳш, Али Голизода.
Ҳужумчилар — Меҳди Тареми, Жавад Ҳуссайнежад,, Али Алипур, Сардор Азмун.

Форслар 16 очко билан "A" гуруҳида пешқадамлик қилмоқда ва Ўзбекистондан 3 очко олдинда боряпти. БАА эса 10 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.
Эрон – Ўзбекистон қарама-қаршилиги 25 март куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар