
Бугун, соат 21:00 да Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз майдонида Қирғиз Республикаси футболчилари билан майдонга тушади. Мазкур учрашув миллий терма жамоанинг бош мураббийи Тимур Кападзе учун жамоа бошқарувидаги илк расмий ўйин сифатида тарихга киради.
Мухлислар орасида таниқли спорт журналисти Толибжон Қосимов ўзи тахмин қилган таркибни эълон қилди:
Дарвозабон:
Ўткир Юсупов.
Ҳимоячилар:
Ҳожиакбар Алижонов, Абдулла Абдуллаев, Абдуқодир Ҳусанов, Рустам Ашурматов, Фаррух Сайфиев.
Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков, Отабек Шукуров.
Ҳужумчилар:
Элдор Шомуродов, Аббосбек Файзуллаев, Жалолиддин Машарипов.
Ушбу таркибнинг ўзиёқ бугунги баҳсда миллий термамиз фақат ғалабага интилишини ва мухлисларнинг ҳам ўйинга бўлган қизиқишини оширмоқда. Айниқса, бош мураббий Тимур Кападзенинг илк расмий баҳсда қандай тактикалар билан майдонга чиқиши мухлислар учун катта қизиқиш уйғотяпти.
Терма жамоамиз саралаш босқичини муваффақиятли давом эттириш учун муҳим ғалаба қозониш ниятида. Стадионни тўлдирган мухлислар эса бугунги баҳсда миллий жамоага жиддий руҳий қўллаб-қувватлаш кўрсатиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар