Санъат Шихов: "Иккита ўйиндан кейин Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қиламиз"

1 дақиқа ўқиш1.1K
Санъат Шихов: "Иккита ўйиндан кейин Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қиламиз"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Қирғиз Республикасига қарши майдонга чиқади.

Кейинги баҳс Теҳронда Эронга қарши бўлиб ўтади. Айнан шу икки ўйинда қўлга киритиладиган ғалаба терма жамоамизни мундиалга жуда яқинлаштиради. Мазкур ўйинлар олдидан собиқ футболчи Санъат Шиховнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Терма жамоамиздан биринчи навбатда ҳужумкор ўйин кутмоқдаман, чунки айни пайтда барча легионерларимиз ўзининг оптимал формасида. Ўйлайманки, олдиндаги икки учрашувда ғалаба қозона оламиз. Фақатгина фикрни битта жойга қўйиб диққатни йўқотмаслик керак. Худо хоҳласа, иккита ўйиндан кейин Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қиламиз.

Фикримча, катта ўзгаришлар кўрмаймиз. Лекин ҳужумкорлик ва тўп назорати яхшиланса керак. Қисқа фурсатда ниманидир ўзгартириш имконсиз. Майда деталлар, стандартлар, ҳимоядан ҳужумга чиқишдаги ҳаракатларни ўзгартириш мумкин. Деярли барча футболчилар Кападзе билан аввал ҳам ишлаган ва мураббийнинг талабларини яхши билишади. Муҳими ҳозирда ҳамма йигитлар формада. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман. Бу футболчиларимиз вазифани уддасидан чиқишади. Асосийси ўйин темпини белгилаб берадиган футболчиларимиз ўзининг оптимал ҳолатида. Шунинг ўзи етарли бўлиши керак", - дейди Санъат Шихов.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?