2 950
Жалолиддин Машарипов: "Нечта гол уришимизнинг фарқи йўқ, муҳими уч очкони қўлга киритиш эди"

Терма жамоамиз етакчиси Жалолиддин Машарипов бугунги Қирғизистон терма жамоасига қарши ўтган баҳсдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.
"Осон ўйин бўлмади. Қирғизистон ҳимоявий ўйин намойиш этгани учун, ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлди. Масалан, Эронга қарши ўйнаш осонроқ бўлар эди. Рақибимиз бутун жамоа бўлиб ҳимояланди. Кўплаб вазиятларга эга бўлдик, аммо тўп дарвозага кирмади" - деди Жалолиддин Машарипов бугунги баҳс ҳақида.
- Мухлислар бугун кўпроқ гол кутишган эди. Кўпроқ гол ура олмаганимизга нима сабаб бўлди?
- Ўйиндан олдин йигитлар билан қандай ўйин бўлишидан қатъи назар, ғалаба қозонишимиз ва уч очкони қўлга киритишимиз кераклиги ҳақида гаплашдик. Ҳисоб 1:0 бўлса ҳам, ғалаба қозонишимиз керак эди. Тўғри, мухлислар кўпроқ гол кўришни исташади, бироқ муҳими ғалаба қозониш эди. Нечта гол уришимизнинг фарқи йўқ, муҳими уч очкони қўлга киритиш эди.
- Сариқ карточка ишлаб олган вазиятингиз ҳақида гапириб ўтсангиз...
- Йиқилаётган чоғимда шу ишни бекор қилдим, деган хаёл келди. Балки, бу ҳам яхшиликкадир.
- Бўлажак рақибимиз Эрон ҳақида гапириб ўтсангиз...
- Биз Эрон билан тенгма-тенг ўйнай оламиз. Сўнгги уч-тўрт йил давомида буни исботлаб келяпмиз. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, Эронга қарши ўйнаш осонроқ, сабаби улар ҳам кўпроқ ҳужум қилишади. Қирғизистон эса фақатгина ҳимояланди. Эронга қарши жуда яхши учрашув бўлади, деб тахмин қилмоқдаман.
- Эрон бугун БААга қарши ўйин ўтказди. Ўйин давомида чироқ ўчиб қолгани сабабли баҳс анча муддатга тўхтатилди. Эрон чемпионатида ҳам бундай ҳолатлар учраб турадими?
- Йўқ. Бундай ҳолат рўй бергани ҳақида биринчи маротаба эшитяпман. Эрон чемпионатида бундай ҳолатлар ҳозирги кунгача рўй бермади.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар