
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Теҳронга етиб келди. Жамоа таркибида футболчилар билан бирга Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси (ЎФА) раҳбарияти ҳам бор. Хусусан, ЎФА президенти биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ва унинг ўринбосари Одил Аҳмедов ҳам жамоа билан сафарга чиққан.


Жамоамиз 25 март куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтади.


Мазкур ўйин ҳар иккала жамоа учун муҳим саналиб, жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоаси ушбу сафарда ғалаба қозониш орқали ўз имкониятларини янада мустаҳкамлаш ниятида.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар