Муроджон Аҳмадалиевнинг ҳамма кутаётган жанги: Барчаси деярли ҳал қилинди...

1 дақиқа ўқиш8.2K
Муроджон Аҳмадалиевнинг ҳамма кутаётган жанги: Барчаси деярли ҳал қилинди...
Британиялик таниқли промоутер Эдди Хирннинг айтишича, Муроджон Аҳмадалиев ва Наоя Иноуэ ўртасидаги жанг шу йилнинг сентябрь ойида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар бермоқда.

Бунинг учун иккинчи энг енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлиб турган япониялик боксчи ҳам, WBA Interim чемпиони Аҳмадалиев ҳам 4 май тонгида Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган бокс оқшомидаги ўз жангларида ғалаба қозонишлари талаб этилади. Иноуэ шу куни америкалик Рамон Карденасга қарши рингга кўтарилади. Ҳамюртимизнинг эса рақиби ҳозирча тасдиқланмаган.

"Биз Аҳмадалиев - Иноуэ жанги бўйича музокараларни деярли якунладик. Жангнинг сентябрь ойида ўтказилиши бўйича келишувга эришдик. Биз рози бўлган тақдирдагина Иноуэ - Карденас жанги мутлақ жаҳон чемпионлиги мақомида бўлади. Чунки, Наоя навбатдаги жангини Аҳмадалиевга қарши ўтказиши шарт. WBA унинг зиммасига ана шу мажбуриятни қўйган. Агар жангдан қочса, WBA чемпионлик камаридан маҳрум этилади.

Биз япониялик боксчига шу ҳолатда ҳам имконият беряпмиз. Сентябрда Муроджонга қарши рингга чиқиш шарти эвазига Карденас билан жанг қилишига рухсат беряпмиз. Бу бўйича унинг промоутери Хонда билан ҳам келишиб олдик. Иноуэ - Аҳмадалиев жанги сентябрь ойида Японияда ўтказилади. Тез кунда жанг бўйича расман шартнома имзолаймиз" — дея Хирннинг сўзларини келтирмоқда "BoxingScene".

Аввалроқ, Муроджоннинг менежери Вадим Корнилов Иноуэ — Аҳмадалиев жанги 14 сентябрь куни Япония пойтахти Токио шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётганини айтганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?