date 22:24 / 06.04.2025
views 2 639

Иван Бошкович "Пахтакор" мағлуб этилган ўйин ҳақида нималар деди?

Иван Бошкович "Пахтакор" мағлуб этилган ўйин ҳақида нималар деди?
Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
- Бугунги рақибимиз ким эканини яхши танийсиз. Ўйин осон ўтмади, курашларга бой бўлди. Жамоанинг ҳар бир аъзоси жиддий кураш олиб борди. Бугунги рақибимиз жуда кучли эди. Осон ўйин ўтказмадик. Бундан ташқари бизда кетма-кет муваффақиятсиз ўйинлардан кейин натижа босими жуда ортиб кетганди. "Совуқ бош" билан ўйлаб, барчасини таҳлил қилиб чиқдик. Ҳар бир вазият учун жиддий курашдик. Ниҳоят ғалаба қилдик, 3 очко олдик, бу бошланиши бўлади деб ўйлайман. Катта натижаларимиз ҳали олдинда. Бугунги ғалаба футболчиларга қўшимча мотивация ва ишонч беради.

- Эндигини сафга қайтган Милан Митрович қайси вазиятда жароҳат олди?
- Митрович бугун ўзини жуда яхши кўрсатди. Ўйин эпизодларидан бирида унда кичик муаммо кузатилди. Айни дамда унинг ҳолати ҳақида шифокорлар билан суҳбатлашамиз.

- Легионерларнинг жисмоний ҳолатидан қониқиш ҳосил қиляпсизми? Сабаби мавсум бошланмасидан олдин жароҳат ва касалликлар бўлганди. Бугун эса улар асосий таркибда тушишди...
- Ҳар бир мураббий ўз жамоасида йўқотишлар бўлишини истамайди. Барча бирдек ўйинга шай бўлгани яхши албатта. Бизда 25 нафар тенг кучли футболчи йўқ. Ёшлар ҳам бор, катталар ҳам. Кўраётган бўлсангиз, ҳар бир учрашувда камида 5 нафар ёш футболчи билан ўйнаяпмиз. Масалан, бугун Жоржевич ва Дориевлар жамоамизга катта самара келтиришди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт