
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне ёши катта бўлишига қарамай, ўзининг юқори савияда ўйнаш қобилиятига ишонади ва клуб билан шартномасини бир хил шартларда узайтиришга қарши эмас эди, бироқ келишувга эришилмади. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Манбага кўра, белгиялик футболчи МЛСга ўтишга қизиқиш билдирмоқда, унинг агенти Саудия Арабистонининг етакчи клублари вакиллари билан ҳам музокаралар олиб борган.
Аввалроқ, 4 апрель куни 33 ёшли футболчи мавсум якунида «Манчестер Сити»ни тарк этишини малум қилганди. Кейинроқ жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола хайрлашиш қарорини клуб қабул қилганига ойдинлик киритди.
Де Брюйне жорий мавсумда барча турнирларда “Сити”да 33 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар