
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Рома" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италия А Сериясининг муҳим ўйинида ўз жамоасининг қаҳрамонига айланди. "Верона" билан кечган кескин ва қийин ўйинда Элдор киритган ягона гол римликларга қимматли ғалабани тақдим этди.
"Рома" бош мураббийи Клаудио Раньери жамоанинг "Верона" устидан 1:0 ҳисобида қозонган ғалабасидан сўнг ўйин ва бир неча футболчиларга баҳо бериб ўтди. Мураббий футболчиларнинг фидокорона ҳаракатларини алоҳида эътироф этди ва Чемпионлар лигаси йўлидаги курашда мухлислар қўлловининг аҳамиятига тўхталди.
"Ўйинни қандай тасаввур қилган бўлсак, шундай оғир кечди. Рақибда жуда тезкор ва бирга-бирда уста икки ҳужумчи бор. Биз ғалабани Суленинг аниқ ҳаракати ва Кристантенинг ажойиб узатмаси орқали қўлга киритдик. Шомуродов ҳам яхши ўйнади. Йигитлар азоб чекди — менга шундай ўйин ёқади.
Чемпионлар лигаси ҳақида орзу бор, лекин бунга эришиш учун ҳаракат керак. Бу осон юриш бўлмайди. Йил бошида чемпионатни ёмон бошладик, лекин уни чиройли якунлаш ниятидамиз.
Янги мураббийга жамоани шакллантириш учун вақт бериш керак. Мен билан яна бир йил қолиш – бу бекор кетган йил бўлади. Ўзимни четга олишим тўғри бўлади. Менинг ишим тугади. Қайтганимнинг ўзи ҳам катта гап" - дея таъриф бериб ўтди италиялик мураббий.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсум 29 ёшли ҳужумчи учун самарали кечмоқда. Элдор Шомуродов "Рома" таркибида жорий мавсумда 32 та ўйинда иштирок этган ҳолда, рақиб дарвозасига 7 марта гол киритди ва жамоадошларига 2 марта голли узатмалар амалга оширди.
Бу ғалаба билан "Рома" клуби Чемпионлар лигаси йўлланмасига яна бир қадам яқинлашди ва мухлисларнинг умидлари янада ошди. Энди навбатдаги учрашувларда ҳам Элдорнинг муваффақиятли ўйинларини кутамиз! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар