
Фото: Бош вазир матбуот котиби
Бугун, 21 апрел куни Тошкент халқаро аэропортининг учинчи терминалида Саудия Арабистонида футбол бўйича ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритган Ўзбекистон U-17 жамоасини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ўсмирлар миллий жамоасига йўллаган табрикларини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.














Аввалроқ жамоа мураббийи «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони, футболчиларга эса «Келажак бунёдкори» медаллари билан тақдирлангани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, ўйинни Спорт телеканалида шарҳлаган шарҳловчилар «Шуҳрат» медали билан мукофотланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар