
Саудия Арабистонининг етакчи клуби “Ал Ҳилол” “Барселона”нинг бразилиялик юлдузи Рафиньяни трансфер қилиш учун катта харажатларга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда Diario Sport ва 365Scores нашрлари хабар бермоқда.
Рафиньяга рекорд маошли шартнома таклиф қилинди
Маълумотларга кўра, “Ал Ҳилол” Рафиньяга тўрт йиллик шартнома таклиф этган. Таклифга кўра:
Унга тўрт мавсум учун 200 миллион доллар, яъни ҳар мавсум 50 миллион доллар маош таклиф қилинмоқда. Бу шартнома Саудия лигаси учун ҳам, футболчи учун ҳам молиявий рекорд саналади.
Араб делегацияси аллақачон Барселонада бўлган
Хабарларга кўра, “Ал Ҳилол” раҳбарларидан иборат делегация яқинда Барселонага ташриф буюриб, Рафинья ва бошқа ўйинчиларни сотиб олиш масаласида музокаралар олиб борган.
Клуб, шунингдек, “Барса”га футболчи трансфери учун 100 миллион евро тўлашга ҳам тайёр эканини билдирган.
“Барса”ни йўқотиш хавотири қийнамоқда
“Барселона”нинг спорт директори ва мураббийлар штаби бу вазиятдан хабардор ва Рафиньяни сақлаб қолишни муҳим вазифа деб билади. Лекин охирги қарор футболчининг ўзига боғлиқ.
Рафиньянинг ўзи “Барса”дан кетишни хоҳлаяптими?
Ишончли манбаларга кўра, ярим ҳимоячи Рафинья биринчи навбатда “Барселона”да қолишни хоҳламоқда. У ҳозирги жамоада ўзини яхши ҳис қилмоқда ва Европада ўйнашни давом эттириш ниятида.
Сиз нима деб ўйлайсиз — Рафинья пул учун кетиши керакми? Ёки у “Барса”да қолиб, клубнинг келажаги учун курашишда давом эттириши керакми? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар