date
views 4 350

Клаудио Раньери "Рома"нинг ёрқин юлдузларини қайта кашф қилди

Клаудио Раньери "Рома"нинг ёрқин юлдузларини қайта кашф қилди
"Рома" клубининг эгалари Фридкинлар оиласи кўп йиллардан бери ўз жамоаларини Европа Чемпионлар лигасида кўришни орзу қилишади. 2021 йили бу мақсад учун машҳур мутахассис Жозе Моуриньо клубга бош мураббий этиб тайинланган эди. Аммо португалиялик мураббий уч йиллик уринишларига қарамай бу вазифани уддалай олмади ва вазиятни «мен сеҳргар Гарри Поттер эмасман» деган гап билан тушунтирди.

Жорий мавсум бошида «Рома»даги инқирозни бартараф қилиш учун ишга киришган 73 ёшли Клаудио Раньери эса, катта трансферлар ёки сеҳрли таёқчасиз ҳам бу вазифани бажариш мумкинлигини исботлади.

Айниқса, икки футболчи – Матиас Суле ва Элдор Шомуродовни қайта кашф қилгани кўпчиликни ҳайратга солмоқда. Бу икки футболчи клуб раҳбарияти ва аввалги мураббийларга кераксиз ҳисобланган эди.

Асосий юлдуз Пауло Дибаланинг жароҳати ва тўпурар Артём Довбикнинг ўйин даражаси тушиб кетишига қарамай, айнан Шомуродов ва Суленинг ёрқин чиқишлари римликларга муҳим очколарни олиб келмоқда.

Суле ёзда жамоага келганидан кейин бошида асосий таркибга кира олмаган бўлса, Раньери унинг потенциалини кўриб, унга ишонч билдирди. Аргентиналик футболчи сўнгги 9 ўйинда 3 та гол ва Шомуродовга 2 та голли узатма берди.

Шомуродов эса, мавсум давомида икки марта кетиш ҳақида ўйлаган бўлса ҳам, италиялик мураббийнинг ишончи эвазига жамоанинг асосий ҳужумчисига айланди. Раньери ўтган йили ҳам “Кальяри”да Элдор билан ишлаб, унинг имкониятларига юқори баҳо берганди. Бу мавсумда ўзбек футболчиси 7 гол ва 3 та ассист билан жамоага катта ҳисса қўшмоқда.

Экспертлар таъкидлашича, Шомуродов ва Суле тандеми сўнгги 6 ўйинда 4 гол ва 1 ассист билан жамоага муҳим очколар олиб келди. Хусусан, “Эмполи”, “Лацио”, “Ювентус” ва “Верона” билан ўйинлардаги натижалар уларнинг ҳисобига ёзилди.

Энди “Рома”ни чемпионлик учун курашаётган “Интер”га қарши муҳим баҳс кутмоқда. Ўтган мавсумда Шомуродов “Кальяри” таркибида миланликларни голи билан ранжитган ва ғалабадан маҳрум этган эди. Бу гал ҳам Раньери “Интер”га қарши ўйинда Суле ва Шомуродовдан умидвор.

“Интер” – “Рома” баҳси 27 апрель куни Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Клаудио Раньери "Рома"нинг ёрқин юлдузларини қайта кашф қилди
-->