date
views 3 690

Бугун туннинг энг қизғин учрашуви: «Барселона» — «Реал Мадрид» тахминий таркиблари билан танишинг!

Бугун туннинг энг қизғин учрашуви: «Барселона» — «Реал Мадрид» тахминий таркиблари билан танишинг!
Бугун тун футбол мухлисларини Европанинг энг машҳур дербиларидан бири — «Эл-Класико» кутмоқда. Испания Кубоги финалида азалий рақиблар «Барселона» ҳамда «Реал Мадрид» жамоалари ўзаро кураш олиб боради. Мазкур тарихий учрашув Испания вақти билан кечки 22:00 да, Тошкент вақти билан эса тунда соат 01:00 да бошланиши режалаштирилган.

Ушбу нуфузли баҳс олдидан бир нечта спорт нашрлари жамоаларнинг майдонга тушиши мумкин бўлган тахминий таркибларини эълон қилди. Қуйида машҳур манбалар томонидан тахмин қилинган таркиблар билан танишишингиз мумкин.

«SportsMole» нашри тахминига кўра, жамоаларнинг бошланғич таркиби қуйидагича бўлади:

- «Барселона»: Шенсни, Кунде, Кубарси, Мартинез, Мартин, Де Йонг, Педри, Ямал, Фермин, Рафинья, Торрес.
- «Реал Мадрид»: Куртуа, Васкес, Асенсио, Рюдигер, Гарсия, Тчуамени, Вальверде, Родриго, Беллингем, Винисиус, Мбаппе.

«90Min» нашри эса бироз фарқли таркиб билан тахмин қилган:

- «Барселона»: Шенсни, Кунде, Кубарси, Мартинес, Форт, Де Йонг, Педри, Ямал, Ольмо, Рафинья, Торрес.
- «Реал Мадрид»: Куртуа, Вальверде, Асенсио, Рюдигер, Менди, Модрич, Тчуамени, Родриго, Беллингем, Винисиус, Мбаппе.

«GOAL» нашрининг тахминий таркиби эса қуйидагича:

- «Барселона»: Шенсни, Кунде, Мартинес, Кубарси, Мартин, Де Йонг, Педри, Ямал, Ольмо, Рафинья, Торрес.
- «Реал Мадрид»: Куртуа, Вальверде, Асенсио, Рюдигер, Менди, Себальос, Тчуамени, Родриго, Беллингем, Винисиус, Мбаппе.

Ҳар уч манбага кўра, жамоаларнинг асосий етакчилари бугунги баҳсда майдонга тушиши кутилаяпти. Айниқса, «Реал Мадрид»нинг юлдузли ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳамда Винисиус Жуниорнинг ўйини мухлисларнинг асосий эътиборида бўлади.

«Барселона» томонида эса Педри, Де Йонг ва Ферран Торрес каби ўйинчилар бугун жамоанинг асосий умиди сифатида майдонга тушади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам бугунги «Эл-Класико» футбол оламининг диққат марказида бўлиши аниқ. Бугунги тунда Испания Кубоги финалида «Барселона» ва «Реал Мадрид» қайси таркиб билан майдонга тушишини ва ким ғалаба қозонишини фақатгина вақт кўрсатади!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун туннинг энг қизғин учрашуви: «Барселона» — «Реал Мадрид» тахминий таркиблари билан танишинг!