
Кеча АҚШнинг Канзас-Сити шаҳрида UFC on ESPN 66 турнири бўлиб ўтди. Ушбу жанг кечаси мухлисларга бир нечта ажойиб учрашувлар ва кутилмаган натижаларни тақдим этди. Қуйида ушбу оқшомнинг тўлиқ натижалари билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Асосий кард жанглари:
— Ирландиялик ёш иқтидор Иан Гарри кучли рақиби Карлос Пратес билан тўлиқ уч раунд давомида шиддатли кураш олиб бориб, ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарори билан зафар қучди.
— Хитойлик Миньян Чжан тажрибали америкалик Энтони Смитни жангнинг биринчи раундидaёқ техник нокаутга учратиб, ажойиб ғалабани нишонлади.
— Дэвид Онама Грузия шарафини ҳимоя қилган Гига Чикадзега қарши мураккаб ва шиддатли кечган учрашувда очколар ҳисобида ғалаба қозонди.
— Абусупьян Магомедов бразилиялик UFC юлдузи Мишель Перейра билан бўлган баҳсда ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарорига кўра ғалаба қозонди.
— Ямайкалик Рэнди Браун ҳам иккинчи раундда рақиби Николас Далбини техник нокаутга учратиб, муҳим ғалабани қўлга киритди.
— Россиялик Икрам Алискеровнинг учрашуви эса янада тез ва кўзга кўринарли бўлди. У биринчи раунддаёқ Андре Мунисга қарши техник нокаут усулида ғалаба қозонди.
Прелим жанглари натижалари:
— Мэтт Шнелл рақиби Жимми Фликдан кучлироқ эканини очколар ҳисобидаги устунлик билан исботлади.
— Эван Элдер ҳам очколар ҳисобига кўра ҳакамларнинг якдил қарори билан Ахмад Хассанзадани мағлуб этди.
— Малкольм Веллмейкер Кэмерон Саайманга қарши биринчи раунддаёқ техник нокаут билан муҳим ғалабани нишонлади.
— Жаклин Аморим ҳам рақибаси Польяна Вианани иккинчи раундда таслим эттириш усули билан мағлуб этди.
— Жоселин Эдвардс рақибаси Челси Чендлер устидан биринчи раундда техник нокаут усулида ғалаба қозонди.
— Крис Гутьеррес ва Жон Кастаньеда жангининг ғолиби ҳам очколар ҳисобида аниқланди. Натижада, Крис Гутьеррес ғолиб деб топилди.
— Тимоти Куамба рақиби Роберто Ромерони иккинчи раундда техник нокаут билан енгиб, ўз мавқеини яна бир бор кўрсатди.
— Дэ’Мон Блэкшир эса очколар бўйича ҳакамларнинг якдил қарори билан Хейли Алатенгни мағлуб этди.
Ушбу кечадаги шиддатли жанглар ва техник нокаутларга бой UFC турнири аралаш жанг санъати мухлисларига яна бир ажойиб шоуни намойиш этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар