
Кеча Саудия Арабистонининг «Ал Насср» клуби Элит Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалида Япониянинг «Кавасаки» жамоасига қарши баҳсда мағлубиятга учраб, финал йўлланмасини қўлга кирита олмади. Учрашувдан сўнг «Ал Насср» сардори ва португалиялик юлдуз футболчи Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда барча мухлислар ва жамоадошларига миннатдорчилик билдириб, ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ҳаётда баъзан орзу қилган нарсангиз учун кўпроқ вақт кутишингизга тўғри келади. Мен бу жамоанинг бир қисми бўлганим, майдонда барча нарсани бериб ўйнаганимиз билан фахрланаман. Бизга бутун мавсум давомида ишонган ва ҳар бир ўйинда бизга куч бағишлаган мухлисларимизга алоҳида ташаккур билдираман. Сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз бизнинг энг катта бойлигимиз ва кучимиздир», — деб ёзган Роналду ўзининг шахсий саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, «Ал Насср» клуби бу мавсум Элит ОЧЛда катта орзулар ва мақсадлар билан иштирок этган эди. Аммо ярим финалда «Кавасаки» жамоаси билан кечган кескин курашда саудияликлар ўйинни бой бериб, мусобақани тарк этишга мажбур бўлди.
Роналдунинг ушбу постидан кейин мухлислар унинг изоҳлари остида жамоани келгуси мавсумларда ҳам қўллаб-қувватлашини билдириб, португалиялик юлдузга далда беришмоқда. Ҳозирда «Ал Насср» олдида ички чемпионат ва бошқа миллий турнирларда ғалаба қозониш каби муҳим вазифалар турибди. Жамоа етакчиси сифатида Роналдунинг бу борадаги роли жуда муҳим бўлиши, шубҳасиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар